Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

«Реал» юлдузи жамоани тарк этмоқчи эмас

«Реал» юлдузи жамоани тарк этмоқчи эмас

Мадриднинг «Реал» клуби футболчиси Родриго жамоани тарк этмоқчи эмас. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

24 ёшли бразилиялик футболчи бошқа клублар томонидан билдирилаётган қизиқишларга қарамай, Испания гранди сафида қолиш истагини билдирган. «Реал» футболчига 15 июндан старт оладиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзини кўрсатиш имконини беришга тайёр.

Якунланган мавсум Родриго барча мусобақаларда 50 та ўйинда иштирок этиб, 13 та гол ва 10 та ассист амалга оширди.

Киритилди: 19:52 31.05.2025. Ўқилди: 982 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!