Мадриднинг "Реал" клуби жамоани ёзги қайта қуришга тайёргарлик кўрмоқда. Тез орада "қаймоқранглилар" сафини ҳимоячилар Дин Хейсен ва Трент Александр-Арнольд тўлдиради, аммо трансферлар бу билан тугамайди. Marca хабарига кўра, клуб президенти Флорентино Перес 2009 йилдаги каби трансфер бозорини "портлатмоқчи." Эслатиб ўтамиз, ўшанда Криштиану Роналду, Карим Бензема, Кака ва Хаби Алонсо сотиб олинганди - испаниялик мутахассис яқинда Карло Анчелотти ўрнига мадридликлар бош мураббийи бўлганди.
Сўнгги йилларда "Реал" зарурат бўлмаса, катта трансферларни амалга оширмаган, аммо бу сафар Перес пулни тежаш ниятида эмас - у бўлажак трансфер ойнасидан катта умид қилмоқда, дейди манба.