Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Реал" ёш тўпурари келажаги бўйича қарор қабул қилди

"Реал" ёш тўпурари келажаги бўйича қарор қабул қилди

Мадриднинг “Реал” клуби 21 ёшли ҳужумчи Гонсало Гарсияни сотиш ёки ижарага бериш ниятида эмас. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, Гарсиянинг Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги ёрқин ўйинлари кўплаб топ клубларнинг эътиборини тортган. Бироқ “Реал Мадрид” раҳбарияти футболчини сақлаб қолишга қатъий қарор қилган. Аммо клуб бош мураббийи Хаби Алонсо Гарсиянинг ўйинидан ҳайратда қолган ва ҳатто Килиан Мбаппе соғлом бўлган тақдирда ҳам уни асосий таркибда синаб кўришни истамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати олдидан Мбаппе соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабаб бир неча учрашувни ўтказиб юборган эди. Унинг ўрнига майдонга тушган Гарсия эса 5 та учрашувда 5 та гол ва 1 та голли узатма билан жамоанинг ғалабаларига катта ҳисса қўшди.

Киритилди: 23:58 08.07.2025. Ўқилди: 1101 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!