Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Реал" ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо сабаб жамоадан кетиши мумкин

"Реал" ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо сабаб жамоадан кетиши мумкин

"Реал" таркибини ярим ҳимоячилардан бири тарк этиши мумкин. Испаниянинг Sport нашри маълумотларига кўра, Дани Себальос клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг биринчи турида "Ал-Ҳилол"га (1:1) қарши ўйнамаган ягона соғлом футболчи бўлганидан ҳафсаласи пир бўлган.

Тахминларга кўра, Хаби Алонсо Себальосга умид қилмаяпти ва клубни майдон марказига янги футболчи сотиб олишга мажбур қилмоқда. 28 ёшли футболчи "Реал"дан бошқа жамоага ўтишга тайёр бўлади.

Қайд этилишича, Себальосга ўзи тарбия топган клуби - "Бетис" қизиқиш билдирмоқда, аммо масаланинг молиявий томони муаммо бўлиши мумкин. Transfermarkt портали Данини 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 20:12 21.06.2025. Ўқилди: 1195 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!