Бугун 22 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

“Реал” ўйнатмаяпти, кетаман!

“Реал” ўйнатмаяпти, кетаман!

Арда Гюлер “Реал”даги ҳолатидан норози. 20 ёшли турк футболчиси Европанинг энг истиқболли ўйинчиларидан бири сифатида клубга олиб келинган бўлса-да, Карло Анчелотти унга кутилган имконни бермади.

Туркиялик ҳужумкор футболчи ҳарчанд уринмасин, мураббийлар штаби тажрибалироқ ўйинчиларга ишонч билдиряпти.

Гюлер салоҳияти юқори бўлса-да, ички рақобатга дош беролмаяпти. Ўз навбатида, “Реал” ҳам ёш истеъдод эгасини йўқотишни истамайди.

Клуб мутасаддилари бу вазиятни тўғри тушуниб, идеал ечим сифатида футболчини ижарага жўнатиш йўлини танлади.

Арданинг ўзи ҳам маҳоратини ошириб бориш учун мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда ва агар Карло Анчелотти унга ўйин амалиётини кафолатламаса, катта эҳтимол билан ёзда Мадриддан кетади.

Киритилди: 17:07 21.03.2025. Ўқилди: 1800 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!