Бугун 15 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Реал" "Сантьяго Бернабеу"да жуда муҳим ўйинда мағлуб бўлди

"Реал" "Сантьяго Бернабеу"да жуда муҳим ўйинда мағлуб бўлди

"Реал" ўз майдонида Испания Ла Лигасининг 30-турида "Валенсия"га ютқазиб қўйди - 1:2.

Учрашувнинг 13-дақиқасида мадридликлар ҳисобни очиши мумкин эди, бироқ Винисиус Жуниор пенальтидан унумли фойдалана олмади. Орадан икки дақиқа ўтиб, Мухтор Диакаби меҳмонларни олдинга олиб чиқди. "Реал" 50-дақиқада Винисиуснинг голи эвазига жавоб қайтарди.

Учрашув сўнгида Уго Дуронинг голи "Валенсия"га ғалаба келтирди.

"Реал" (62) Ла Лигада 2-ўринда бормоқда. Карло Анчелотти жамоаси "Барселона"дан 3 очко ортда қолмоқда, аммо каталонияликларда битта захира ўйини бор.

"Валенсия" (34) турнир жадвалида 15-ўринга кўтарилди.

Киритилди: 22:55 05.04.2025. Ўқилди: 1279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!