Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

“Реал” “Олтин тўп” эгаси билан шартнома имзоламоқчи

“Реал” “Олтин тўп” эгаси билан шартнома имзоламоқчи

Мадриднинг “Реал” клуби “Манчестер Сити” ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родрини ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Германиянинг Bild нашри хабар берди.

Бироқ футболчининг ўзи клубини ўзгартириш ниятида эмас. Маълумки, Родри жорий мавсумда жиддий жароҳат туфайли деярли бутун мавсумни ўтказиб юборди. У бор-йўғи 3 та ўйинда майдонга тушди. Ҳозирда у соғлиғини тиклаш билан шуғулланмоқда. Мадридликлар эса унинг атрофидаги вазиятни кузатиб турибди, агар имкон туғилса, уни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб кўради.

Шунга қарамай, Родри футбол оламида катта эътирофга сазовор бўлган. У Испания терма жамоаси билан Европа чемпионлигини қўлга киритган, шунингдек, амалдаги “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланади.

Футболчининг “Манчестер Сити” билан тузган шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади. Унинг трансфер нархи эса 130 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Киритилди: 11:08 21.04.2025. Ўқилди: 915 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!