Бразилиялик вингер Родриго катта эҳтимол билан "Реал"да қоладиган бўлди. Бу ҳақда Football España нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, "қаймоқранглилар" 24 ёшли футболчини сотиш фикридан қайтган. Бунга янги бош мураббий Хаби Алонсо таъсир кўрсатган бўлиши мумкин, у ўз интервьюсида Родригони сақлаб қолиш истагини билдирган. Таъкидланишича, энди "Реал" футболчи билан меҳнат шартномасини узайтирмоқчи.
2019 йилдан буён "Реал" шарафини ҳимоя қилиб келаётган Родриго бу мавсумда барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 10 та голга ҳаммуаллифлик қилди.