Бугун 28 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Реал"нинг икки футболчиси ўзаро тортишиб қолди

"Реал"нинг икки футболчиси ўзаро тортишиб қолди

"Реал"нинг сўнгги машғулотларидан бирида Антонио Рюдигер ва Жуд Беллингем ўртасида зиддият юзага келди.

Германиялик марказий ҳимоячи ва англиялик хавбек жума кунги машғулотларда ўзаро тортишиб қолди, деб хабар бермоқда журналист Эду Агирре. Бироқ, манба таъкидлаганидек, кўп ўтмай низо ҳал қилинди - ўйинчилар бир-бирларининг қўлларини сиқиб кўришдилар.

Якшанба куни Рюдигер ва Беллингем "қаймоқранглилар"га Ла Лига баҳсида "Алавес"ни мағлуб этишга ёрдам беришди (1:0). Антонио асосий таркибда майдонга тушиб, охиригача ўйнади, Жуд эса 63-дақиқада майдонга тушди.

Киритилди: 09:23 14.04.2025. Ўқилди: 1120 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!