Бугун 20 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Реал"нинг бирданига тўрт футболчиси "Барселона"га қарши ўйин учун таркибга қайтди

"Реал"нинг бирданига тўрт футболчиси "Барселона"га қарши ўйин учун таркибга қайтди

"Эл-класико" арафасида Мадриднинг "Реал" клубида кадрлар масаласи анча яхшиланди. Ҳимоячилар Трент Александер-Арнольд, Даниэль Карвахаль ва Дин Хёйсен, шунингдек, ярим ҳимоячи Дани Себальос сафга қайтди, деб хабар бермоқда журналист Фабриуио Романо. Тўртталаси ҳам жароҳатидан фориғ бўлган ва якшанба куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтадиган "Барселона"га қарши баҳсда иштирок этишга тайёр.

Ла Лига чемпионлиги учун икки даъвогар ўртасидаги ўйин Тошкент вақти билан 20:15да бошланади. "Реал" 9 турдан кейин 24 очко билан Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, "Барса" 22 очко билан 2-ўринда бормоқда.

Киритилди: 09:03 24.10.2025. Ўқилди: 1263 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!