Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

"Реал"нинг асосий ҳимоячисининг келаси ёзда кетиш эҳтимоли ошиб бормоқда

"Реал"нинг асосий ҳимоячисининг келаси ёзда кетиш эҳтимоли ошиб бормоқда

Мадриднинг "Реал" клуби келаси йили марказий ҳимоячи Антонио Рюдигер билан хайрлашиши мумкин.

Янги мавсум 32 ёшли футболчи учун яхши бошланмади: у яна жароҳат олди ва йил охиригача сафдан чиқди. ESPN хабарига кўра, "Реал" энди футболчининг келаси ёзда кетишини истисно қилмаяпти. Германиялик юлдузга ҳамон Саудия Арабистони клублари қизиқиш билдирмоқда.

Антонио Рюдигер "қаймоқранглилар" сафини эркин агент сифатида тарк этиши мумкин, чунки унинг амалдаги шартномаси жорий мавсум якунлангач ўз ниҳоясига етади. Футболчи 2022 йилнинг ёзидан бери Мадрид гранди шарафини ҳимоя этиб келмоқда.

Киритилди: 10:33 26.09.2025. Ўқилди: 704 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!