"Реал" мухлислари Винисиус Жуниорни қўллаб-қувватлади.
"Мадрид" клуби мусобақанинг умумий босқичининг 4-турида "Милан"ни қабул қилди (1:4 - мағлубият).
Учрашув аввалида "Сантьяго Бернабеу" мухлислари Виниcиус номини айтиб бақиришди.
Ўйин бошланишидан олдин "қаймоқранглилар" мухлислари Чемпионлар лигаси мадҳияси вақтида ҳуштак чалишди - эҳтимол бу Винисиус "Олтин тўп"ни олмагани билан боғлиқдир. Marca таъкидлашича, "Реал" вингери мухлисларнинг ҳуштак чалишига табассум ва бош ирғаш билан жавоб берган.