Мадриднинг "Реал" клуби марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер бир неча ой давомида чап тиззасида оғир ноқулайлик билан ўйнамоқда.
Relevo нашрининг сўзларига кўра, агар Рюдигер шундай давом этса, тиззасидаги оғриқдан тузалиб кетиш учун операция қилиниши эҳтимолдан йироқ эмас.
32 ёшли германиялик футболчи жорий мавсумда жами 47 та ўйинда 3 та гол уриб, 1 та ассист берди.