Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Реал Мадрид" марказий ҳимоячиси фаолиятини якунлаши мумкин

"Реал Мадрид" марказий ҳимоячиси фаолиятини якунлаши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби ва Германия терма жамоаси марказий ҳимоячиси Антонио Рюдигер жароҳати сабаб профессионал фаолиятини якунлаши мумкин.

El Confidencial нашри хабарига кўра, футболчига эрта босқичда артроз ташхиси қўйилган. Ушбу касаллик бўғимларда хафтага тушадиган тўқималарни йўқ қилишга олиб келади.

Қайд этилишича, Мадриднинг "Реал" клуби Рюдигернинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақида билган, бироқ немис футболчиси ўрнига ҳимоячиларни трансфер қилишдан бош тортган.

Антонио Рюдигер 2022 йилнинг ёзида "Челси"дан "Реал"га текинга ўтганди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Умуман олганда, 32 ёшли футболчи жорий мавсумда 49 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва битта голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 22:42 30.04.2025. Ўқилди: 688 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!