Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Реал": Ла Лигада ҳакамлар жуда катта хатолар қилмоқда

"Реал": Ла Лигада ҳакамлар жуда катта хатолар қилмоқда

"Реал" ҳамон Испания чемпионатидаги ҳакамликдан норози.

ESPN хабарига кўра, "Мадрид" ҳакамлар техник қўмитасидаги (CТА) ёзги ўзгаришларга қарамай, Ла Лигадаги ҳакамлар иши сифатидан хавотирда. Шу билан бирга, клубдагилар мавсум давомида вазият ўзгаришига умид қилмоқда.

Айниқса, "Реал"ни "Мальорка"га қарши ўйинда (2:1) туркиялик футболчининг қўл билан ўйнагани туфайли Арда Гюлернинг голи бекор қилингани хавотирга солди. Клубнинг фикрича, ушбу вазиятда ҳакам Хосе Мария Санчес Мартинес ҳужумда қўл билан ўйнаш қоидасини нотўғри талқин қилган.

Бундан ташқари, "Реал" "Алавес" - "Атлетико" (1:1) ва "Райо Вальекано" - "Барселона" (1:1) ўйинларидаги ҳакамларнинг қарорларидан ғазабда. "Мадрид"дагилар Жлиано Симеоненинг голи ва Ламин Ямаланинг пенальти тепиши "аниқ ҳакамлик хатолари" деб ҳисоблашмоқда.

Киритилди: 20:50 02.09.2025. Ўқилди: 717 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!