Давид Алаба, эҳтимол, "Реал"даги сўнгги мавсумини ўтказади.
24 июнда 33 ёшга тўлган австриялик ҳимоячининг шартномаси келаси йили тугайди.
AS нашри хабар беришича, "Реал" унга шартномани узайтиришни таклиф этмайди. Алаба жамоанинг энг юқори маош олувчи футболчиларидан бири ҳисобланади - мавсумига 19,5 миллион евро.
Маълум қилинишича, Давид жамоада жорий мавсум Антонио Рюдигер, Дин Хейсен, Эдер Милитао ва Раул Асенсиодан кейин бешинчи марказий ҳимоячига айланади.
Бундан ташқари, тизза жароҳати ва кейинги жарроҳлик амалиёти унинг аввалги даражасига қайтишига тўсқинлик қилмоқда. Ҳимоячига тўлақонли ўйинга қайтиши учун ҳали ҳам вақт керак бўлади.