"Реал" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонса, ўйинчиларнинг ҳар бирига бир миллион евродан тўлайди.
As маълумотларига кўра, Мадрид клуби турнирда ғалаба қозонилса, ҳар бир ўйинчига 1 миллион евро миқдорида мукофот пули тўлашни тасдиқлаган.
Қайд этилишича, Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритиш учун ҳам шунга ўхшаш мукофотлар тўланади.
Барча муваффақиятли ўтказилган ўйинлар ва КЖЧ кубогини қўлга киритиш "Реал"га тахминан 140 миллион евро даромад келтириши мумкин. Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш ва турнирнинг барча ўйинларида иштирок этиш эса тахминан 100 миллион евро даромад келтирган бўлар эди.
Бундан ташқари, ФИФА томонидан КЖЧ учун кафолатланган тўловларга телетрансляция ҳуқуқлари ва бошқа қўшимча хизматлар учун пуллар қўшилади.
2025 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 15 июндан 13 июлгача АҚШда бўлиб ўтади.