Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

"Реал" "эл-класико" олдидан икки футболчисини йўқотди

"Реал" "эл-класико" олдидан икки футболчисини йўқотди

"Реал" жароҳатлар туфайли икки футболчисидан айрилди.

Мадридликлар Испания чемпионатининг 33-турида "Хетафе"ни мағлуб этди (1:0).

Танаффусда чап оёғида ноқулайлик сезган ҳимоячи Давид Алаба захирага олинди. Унинг ўрнига Эдуардо Камавинга майдонга тушди.

Француз деярли ўйин охиригача ўйнади, бироқ қўшиб берилган дақиқалар бошида у ҳам майдонни тарк этди. Эдуардо Луис Мильянинг қўполлиги туфайли жароҳат олди. "Реал"да ўзгариш қолмаганди, жамоа 10 киши бўлиб ўйинни якунлади.

26 апрель куни мадридликлар Испания кубоги финалида "Барселона" билан ўйнайди.

Киритилди: 10:31 24.04.2025. Ўқилди: 1111 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!