Бугун 12 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

«Реал»да Винисиус билан боғлиқ муаммо пайдо бўлди

«Реал»да Винисиус билан боғлиқ муаммо пайдо бўлди

«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор дисквалификациядан кейин асосий таркибдаги ўрнини қайтаришда қийинчиликка дуч келиши мумкин.

Mundo Deportivo маълумотига кўра, бразилиялик футболчи Ла Лигадаги сўнгги тўртта ўйинни ўтказиб юборган пайтда унинг ўрнида Ян Диоманде муваффақиятли ҳаракат қилган. «Реал» эса кетма-кет 8 та ғалабага эришган.

«Мен учун энг муҳими — жамоа. Ҳеч қачон бир футболчининг манфаати учун бутун жамоага зарар етказмайман», — деди бош мураббий Жозе Моуринью.

Винисиус дисквалификация даврида Чемпионлар лигасида ўйнаган, аммо унинг ҳаракатлари мураббийлар штабида саволлар туғдирган. Энди Моуринью 21 ноябрда «Сельта»га қарши баҳсда бразилияликни асосий таркибга қайтариш ёки захирада қолдириш масаласини ҳал қилиши керак.

Киритилди: 13:47 11.11.2026. Ўқилди: 784 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда