Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

«Реал»да Анчелоттининг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди

«Реал»да Анчелоттининг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди

«Байер» устози Хаби Алонсо 2025 йилнинг ёзида Карло Анчелотти ўрнига «Реал» бош мураббийи бўлиши мумкин. Бу ҳақда Relevo хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Реал» бу мавсумда на Чемпионлар Лигасида, на Ла Лигада ғалаба қозона олмаса, 43 ёшли мутахассис мадридликлар бош мураббийига айланади. Таъкидланишича, агар мавсум муваффақиятли якунланса, Анчелотти 2026 йилнинг ёзигача — шартномаси якунига қадар клубда қолади.

Эслатиб ўтамиз, Алонсо 2022 йилдан бери Леверкузен клубини бошқармоқда ва ўтган мавсумда жамоа унинг қўл остида Германия чемпионатида ғолиб чиқди, мамлакат кубогини қўлга киритди, шунингдек, Европа Лигаси финалчисига айланди. Хабининг «Байер» билан амалдаги шартномаси 2025/2026 йилги мавсум охиригача амал қилади.

Киритилди: 18:45 05.01.2025. Ўқилди: 742 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!