Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

«Реал», «Ювентус», «Байер», «Боруссия» Ҳусановга қизиқмоқда. «Ман Сити» эса футболчининг отаси Ҳикмат Ҳошимов билан учрашди

«Реал», «Ювентус», «Байер», «Боруссия» Ҳусановга қизиқмоқда. «Ман Сити» эса футболчининг отаси Ҳикмат Ҳошимов билан учрашди

«Ланс» клуби ҳамда Ўзбекистон миллий жамоасининг 20 ёшли ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Европа грандларининг диққат марказида турибди.

Foot Mercato маълумотига кўра, Мадриднинг «Реал» клуби ҳам ўзбекистонлик ёш ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда. Хусановнинг ўйинини «Байер», «Наполи», «Ювентус», «Боруссия Дортмунд» ва «Нюкасл» ҳам кузатмоқда. «Ланс» футболчини сотиш учун 25 миллион евродан кўпроқ маблағ талаб қилмоқда.

Қайд этилишича, 20 ёшли ҳимоячининг трансфери бўйича «Манчестер Сити» аллақачон Ҳусановнинг вакиллари билан алоқага чиққан.

«Ўтган ҳафтада инглиз ва француз клублари вакиллари, футболчининг отаси Ҳикмат Ҳошимов, унинг агенти Ғайрат Ҳасбиуллин ва шартномада воситачи бўлаётган Жорже Мендеш иштирокида учрашув бўлиб ўтган», - дейилади Foot Mercato хабарида.

Аввалроқ, инсайдер Фабрицио Романо «шаҳарликлар» Абдуқодирни трансфер қилиш бўйича музокараларни фоал давом эттираётгани ҳақида хабар қилганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси 2023 йилда «Энергетик-БГУ»дан «Ланс»га 100 минг евро эвазига кўчиб ўтган эди. У жорий мавсумда Лига 1 доирасида 13 ўйинда майдонга тушди.

Киритилди: 21:09 06.01.2025. Ўқилди: 6269 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!