Хабарингиз бор, кеча Мадриднинг "Реал" клуби "Байер" собиқ устози Хаби Алонсони бош мураббийликка тайинлаганини расман эълон қилган эди.
Бугун, 26 май Тошкент вақти билан 15:30'да испаниялик мураббийнинг "қироллик клуби"да таништирув маросими бошланади.
Алонсо "лос-бланкос" билан 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Унинг илк йирик турнири Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлади.