Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

"Реал" 90 миллион еврога ҳимоячи сотиб олмоқчи

"Реал" 90 миллион еврога ҳимоячи сотиб олмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес ёзги трансфер ойнасида "Арсенал" марказий ҳимоячиси Вильям Салиба билан шартнома имзолашга қарор қилди.

Caughtoffside нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" президенти 24 ёшли французни Мадридга олиб келиш учун "канонирлар"га 85 миллион фунт стерлинг (90 миллион евродан кўп) таклиф қилади.

Ўз навбатида "Арсенал" ҳимоя маркази етакчиси билан 2027 йилгача мўлжалланган амалдаги шартномасини узайтиришни истамоқда.

Салиба бу мавсумда жами 42 та ўйинда 2 та гол урди.

Киритилди: 18:50 10.04.2025. Ўқилди: 1141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!