Мадриднинг "Реал" клуби "Штутгарт" таянч ярим ҳимоячиси Анжело Штиллер билан шартнома имзоламоқчи.
Николо Скира хабарига кўра, "қироллик клуби" 24 ёшли германиялик футболчи билан 2030 йилгача бўлган шартнома бўйича келишувга эришди. Мадридликлар ҳозирда "Штутгарт" билан музокараларни давом эттирмоқда.
Ҳозирда Transfermarkt уни 38 миллион еврога баҳоламоқда. Штиллер ортда қолган мавсумда 47 та ўйинда 4 та гол уриб, 11 та ассист берди.