КЖЧ чоракфиналида Мадриднинг «Реал» клуби «Боруссия Дортмунд»ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, турнир яримфиналига чиқди. Шу тариқа, «қаймоқранглилар» бир мавсумда ўтказилган ўйинлар сони бўйича мамлакат рекордини янгилади.
One Football хабарига кўра, ушбу учрашув «Реал»нинг жорий мавсумдаги 67-ўйини бўлди, бу Испания клублари тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади.
Аввалги рекорд ҳам «қаймоқранглилар»га тегишли эди. Клуб 2001/2002 йилги мавсумда жами 66 та ўйин ўтказган.
Мадридликлар КЖЧ яримфиналига чиққанини инобатга олсак, ушбу кўрсаткич янада яхшиланиши мумкин. Мусобақанинг 1/2 финалида «Реал» ва «ПСЖ» ўзаро тўқнаш келади.