Бугун 4 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Расмий изоҳ: Бойсундаги кондан яна газ сизиб чиққани зилзизла билан боғлиқми?

Расмий изоҳ: Бойсундаги кондан яна газ сизиб чиққани зилзизла билан боғлиқми?

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, 2 ноябрь куни Бойсун туманидаги “М-25” конининг 202-сон газ қудуғида аввалдан ёқиб қўйилган оловнинг вақтинча сўниш ҳолати кузатилган. Мутахассислар бу ҳолатни конда кечаётган геологик жараён натижаси эканлигини таъкидлаган.

Шундан сўнг ҳавога зарарли моддалар тарқалишининг олдини олиш мақсадида газ тезкор равишда яна ёқиб қўйилган.

Таъкидланишича, бу жараён атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олишда қўлланиладиган стандарт ёндашув бўлиб, халқаро саноат хавфсизлиги талабларига тўла жавоб беради.

Ҳозирги вақтда кондаги вазият барқарор ва мутахассислар доимий назорати остида турибди.

Энергетика вазирлиги маълумотида қайд этилишича, ушбу ҳолат аввалдан конни жиловлаш ишларини олиб бориш жараёнида юз берган бўлиб, ҳеч қандай кутилмаган ҳолатлар кузатилмаган.

Маълумот учун, мазкур ҳолат 2025 йил 3 ноябрь куни соат 01:29 да қайд этилган зилзила билан боғлиқ эмас.

Киритилди: 22:25 03.11.2025. Ўқилди: 1370 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!