Қурилиш инспекцияси қурилиш объектларидан чиқувчи техника воситаларини махсус ювиш жойларида ювмасдан ҳудуддан олиб чиқиш тақиқланишини эслатди. Талабларга амал қилинмаса, жарима қўлланиши ва ишлар вақтинча тўхтатилиши мумкин.
Қайд этилишича, қурилиш объектидан чиқаётган барча техника воситалари объектда белгиланган махсус ювиш жойларида ювилган ҳолда ҳудуддан чиқарилиши шарт. Бу талаб атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шаҳар кўчаларининг ифлосланишини олдини олиш ҳамда санитар ҳолатга салбий таъсир кўрсатилишини бартараф этишга қаратилган.
Маълумотга кўра, мазкур талабларга риоя этилмаган тақдирда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси асосида:
Шунингдек, ушбу талабларни бажармаслик қурилиш объектида олиб борилаётган ишларини вақтинча тўхтатиб қўйиш учун ҳам етарли асос бўлиши мумкин.
Инспекция фуқароларни бундай қонунбузилиш ҳолатларига дуч келганда 71-200-69-02 рақамли колл-марказга хабар беришга чақирди.