Абхазияда 2026 йил январда очилган Россия паспортларини бериш пунктлари фаолияти тўхтатилди. Ҳужжатларни бериш хизмати Россия ҳудудига кўчирилади.
Бу Кремл учун оғриқли зарба бўлди, чунки улар бу марионеткa «республика»ни Россиянинг ғайрирасмий региони деб ҳисоблайди.
Маҳаллий ҳокимиятлар талабига кўра, паспорт бериш бўлими ходимлари Абхазиядан чиқиб кетишга мажбур қилинди, улар бундай амалиёт суверен, ҳар ҳолда расман тан олинмаган давлат мақомига тўғри келмайди деб ҳисоблади.
Z-блогерлар норозилик билдириб, россияликлар ўзлари «озод қилган» одамлар томонидан ҳам ҳурмат қилинмаяпти, деб танқид қилмоқда.