Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров номидан бир қатор таниқли спортчилар ҳамда спорт ҳамжамияти вакилларига хабарлар юборилаётгани каби ҳолатлар учрамоқда.
Ушбу хабарлар фейк аккаунтлар томонидан тарқатилмоқда ва бу фирибгарликка уриниш ҳисобланади.
Шуни маълум қиламизки, ўзбек спортига оид барча хабар ва баёнотлар фақатгина Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг расмий ахборот ресурслари ёки федерация ҳамда ассоциациялар орқали эълон қилинади.
Олимпия қўмитаси бундай хабарларга ишонмаслик, уларга жавоб бермаслик, шахсий маълумотларни тақдим этмаслик ҳамда шубҳали аккаунтларни зудлик билан блоклаб, уларга нисбатан шикоят юборишни сўрамоқда.