Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россияни музокараларда қатнашишга нима мажбур қилди?

Россияни музокараларда қатнашишга нима мажбур қилди?

“Росснефть” ва “Лукойл”га қарши санкциялар Россияни музокараларда қатнашишга мажбур қилди, деди АҚШ молия вазири ўз чиқишида.

Скотт Бессентнинг сўзларига кўра, президент Доналд Трамп томонидан “Росснефть” ва “Лукойл”га киритилган санкциялар энг асосий ютуқ бўлиб, бошқа барча чораларни ортда қолдирган. Мазкур санкциялар туфайли Россия музокаралар столига келишга мажбур бўлган.

АҚШ молия вазири, шунингдек, Россияга қарши янги санкцияларнинг жорий этилиши Украина бўйича музокараларнинг қай йўсинда боришига боғлиқлигини қўшимча қилди.

Киритилди: 15:21 06.02.2026. Ўқилди: 2568 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!