Бугун 6 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Ҳарбий машғулотда “Россия Қуролли кучлари” икки кун ичида NATO кучларини Литвада “мағлуб этди”

Ҳарбий машғулотда “Россия Қуролли кучлари” икки кун ичида NATO кучларини Литвада “мағлуб этди”

Бу ҳақда The Insider маълум қилди.

Die Welt ва Гелмут Шмидт университети Ҳарбий ўйинлар маркази биргаликда “Россиянинг Литвага бостириб кириши”ни симуляция қилувчи машғулотлар ўтказди. Симуляция натижалари Европа давлатларининг бундай ҳужумга тайёр эмаслигини кўрсатди. Ҳарбий ўйиндаги сценарий бўйича Россия атиги 15 минг ҳарбий билан бир неча кун ичида Болтиқ минтақасида NATO кучлари устидан ғалаба қозонди.

Машғулотларда Германия ва NATO'нинг собиқ юқори мартабали расмийлари, парламент аъзолари ва хавфсизлик бўйича экспертлар иштирок этди. Сценарийга кўра, Россия Калининграддаги гуманитар инқироз баҳонасида Литвадаги Мариямпол шаҳрини “эгаллади”. Шаҳар Россия ва Белaрус ўртасидаги муҳим тугун ҳисобланaди. Россия дронлари тезда асосий йўлларни назорат қилиб, Литвада жойлашган немис бригадасининг ҳаракатини тўсди.

Машғулотларда Полша хавфсизлик эксперти Бартломей Кот, Полша бош вазири ролини ўйнади. Унинг хулосасига кўра, Россия эскалация бошлаганда, европаликлар дарҳол вазиятни юмшатиш йўлларини ўйлай бошлайди.

Литва мудофаа штаби бошлиғи, контр-адмирал Гедрюс Пременетскаснинг таъкидлашича, Литва ва унинг иттифоқчилари олдиндан зарур чора кўрганида, бундай сценарийнинг олдини олиш учун етарли разведка маълумотларига эга бўлиши мумкин.

Киритилди: Бугун 13:27. Ўқилди: 1011 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!