2025 йил 23 июндан бошлаб Ўзбекистонда “Альтернатив скоринг” тизими жорий этилади.
Бу тизим орқали расмий даромади йўқ фуқароларнинг молиявий интизоми қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
▪️ охирги 12 ойда банк карталари орқали амалга оширилган тўловлар;
▪️ коммунал хизматлар учун тўловлар;
▪️ Мажбурий ижро бюроси маълумотлари.
Банклар айнан шу маълумотлар асосида кредит бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Яъни расмий иш жойига эга бўлмаган, аммо тўлов интизоми яхши бўлган фуқаролар ҳам энди кредит олиш имконига эга бўлади!