Ламин Ямал "Барселона" билан шартномаси узайтирди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, футболчи "кўк-анорранглилар" билан шартномасини 2031 йилнинг 30 июнига қадар узайтирган. Янги келишувга кўра футболчи йилига 20 млн атрофида маош олади.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик 17 ёшли вингер 2023 йилдан буён "Барса"нинг асосий жамоасида тўп суради. Шу вақтгача клуб сафида 106 ўйинда майдонга тушиб, 25та гол урган ва 34 ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.