Кевин де Брюйне мавсум якунида "Манчестер Сити"ни тарк этишини эълон қилди.
Бу ҳақда "шаҳарликлар" ва Бельгия терма жамоасининг 33 ёшли ярим ҳимоячиси баёнот берди.
Кевин Манчестер клуби сафига 2015 йилда "Вольфсбург"дан 76 миллион евро эвазига келиб қўшилган эди. У шу вақтга қадар жамоа сафида 416 та ўйинда 106 та гол уриб, 174 та голли узатма берди.