Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

РАСМАН: “ҲАЖ – 2026” МАВСУМИ 2 МАЙДАН БОШЛАНАДИ!

РАСМАН: “ҲАЖ – 2026” МАВСУМИ 2 МАЙДАН БОШЛАНАДИ!

Ўзбекистондаги 2026 йилги Ҳаж мавсуми 2 майдан бошланади. 18 майга қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.

Зиёратчилар юртимизнинг 9 та ҳудуди – Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганч шаҳарларидаги аэропортлардан Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.

🗣Ҳамюртларимизни Мадина шаҳрига етказиш Саудия Арабистонининг FlyAdeal авиакомпанияси томонидан, ҳожиларни она-Ватанимизга олиб келиш эса Uzbekistan Airways томонидан амалга оширилади.

✅ Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича қуйидаги тайёргарлик ишлари жадал амалга оширилмоқда:

🔎 – зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилиб, менингит касаллигига қарши эмланди;

🆔 – бўлғуси ҳожиларнинг расмий ҳаж визалари ва бошқа зарур ҳужжатларни расмийлаштириш якунланди;

💬 – зиёратчиларга гуруҳ раҳбарлари бириктирилиб, сафар олди машғулотлари ўтказилмоқда.

🤝 Шунингдек, ҳар бир зиёратчига қуйидагилар тақдим этилмоқда:

📕 – “Ҳаж – буюк ибодатдир” қўлланмаси
🎒 – сумка
🦺 – нимча
🤩 – термос
☂️ – соябон
👍 – сим-карта
⚡ – қувватлагич.

💬 Айни пайтда Саудия Арабистонида бўлиб турган "Ҳаж – 2026" мавсуми илк ишчи гуруҳлари ҳамкор ташкилотлар билан бирга меҳмонхоналар, Мино ва Арофот водийларида зиёратчилар ибодатларини бекаму кўст адо этиши учун муносиб шароитлар тайёрлаш бўйича фаол иш олиб бормоқда.

Киритилди: Бугун 12:16. Ўқилди: 329 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!