Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

"Жаноб Президент, укангиз 40 миллион долларлик меҳмонхонамни тортиб олди"

"Жаноб Президент, укангиз 40 миллион долларлик меҳмонхонамни тортиб олди"

Бу ҳақда Маҳаллий тадбиркор Қубат Алимбеков президент билан учрашувда маълум қилди.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Иссиқкўл аҳолиси билан учрашувда кутилмаган эътирозга дуч келди. Маҳаллий тадбиркор Қубат Алимбеков уч йил аввал 40 миллион долларлик меҳмонхона мажмуаси ундан тортиб олинганини айтиб, бу ишга президентнинг укаси Аскарбек Жапаровнинг алоқаси борлигини иддао қилди.

Президент эса укасининг меҳмонхонада ҳеч қандай улуши йўқлигини таъкидлади. Кейинчалик Қирғизистон махсус хизмати хорижий инвесторга етказилган зарар қоплангани ва Новел дам олиш масканига эгалик қилувчи компаниянинг 100 фоиз улуши унга қайтарилганини маълум қилди.

Киритилди: Бугун 09:35. Ўқилди: 954 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар