Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Мамлакат президенти истеъфога чиқишини эълон қилди

Мамлакат президенти истеъфога чиқишини эълон қилди

Монголия президенти Ухнаагийн Хурэлсух бугун, 17 ноябрь куни ўз ваколатларини топшириш ҳақидаги қарорини расман эълон қилди.

Бу ҳақда у матбуот вакиллари учун ўтказилган брифингда маълум қилган. Бу ҳақда Монголиянинг МОНЦАМЭ миллий ахборот агентлиги хабар берган.

«Барчангизга маълумки, сўнгги бир ой давомида айрим жиноий гуруҳлар Монголия президентининг шаъни ва институтига беписандлик билан ҳужум қилиб, унинг обрўсига путур етказмоқда. Мен ақл бовар қилмас даражада оғир жиноятда айбланиб, туҳмат ва ҳақоратларга дучор бўлдим. Бир муддат сукут сақлаб, вазиятни кузатдим. Бироқ масъулиятли лавозимни эгаллаб турган инсон сифатида бугун ушбу баёнотни беришга қарор қилдим. Қонун олдида ҳамма тенг. Кеча Демократик партия гуруҳи Монголия президенти истеъфога чиқиши ва тергов ўтказилиши кераклиги ҳақидаги позициясини билдирди. Мен бу фикрга қўшиламан», — деди у.

Монголия Конституциясига мувофиқ, президент истеъфога чиққан, лавозимидан четлаштирилган ёки вафот этган тақдирда, парламент унинг ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади. Давлатнинг янги раҳбари сайлангунига қадар президент вазифасини парламент спикери бажаради.

Муддатидан олдинги президентлик сайловлари тўрт ой ичида ўтказилиши керак.

Киритилди: Бугун 10:40. Ўқилди: 1049 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда