Тожикистонлик мутахассис Рашид Раҳимов Қозоннинг «Рубин» клуби бош мураббийи сифатида иш бошлади.
Клуб расмий сайти хабарига кўра 58 ёшли мураббий билан мавсум якунига қадар шартнома имзоланган. У бунгача жамоани бошқарган Дмитрий Уткульбаев ўрнини эгаллади.
Душанбенинг «Помир» клуби собиқ футболчиси саналмиш Раҳимов ҳозирга қадар Россиянинг «Амкар», «Локомотив», «Терек», «Ахмат» ва «Уфа» клубларини ҳам бошқарган.
Маълумот учун, «Рубин» клуби Россия биринчи лигасида пешқадам «Балтика»дан 6 очкога ортда қолиб, 2-ўринни эгаллаб турибди.
Ушбу жамоа сафида ўзбекистонлик футболчилар Умарали Раҳмоналиев ва Рустам Ашурматов фаолият олиб бормоқда.