Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Рақобат қўмитаси “YandexGo UB” МЧЖни нархларни пасайтириш бўйича огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси “YandexGo UB” МЧЖни нархларни пасайтириш бўйича огоҳлантирди

Маълум қилинишича, Рақобат қўмитаси томонидан “YandexGo UB” МЧЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператор сифатида эътироф этилган.

Ҳозирда “YandexGo" платформасида таксида йўловчи ташиш хизматлари нархлари ошиши кузатилмоқда ва ушбу ҳолат юзасидан истеъмолчилардан Қўмитага мурожаатлар келиб тушмоқда.

Ушбу ҳолатлар юзасидан платформанинг декабрь ойидаги дастлабки 10 кунлик хизмат нархлари мониторинг қилинганда нархлар динамикасида кескин ўзгариш кузатилганлиги аниқланди.

“Рақобат тўғрисида”ги Қонунга асосан, устун мавқега эга деб эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектнинг устун мавқеини суиистеъмол қилиш, хусусан монополь юқори нарх белгилаш тақиқланади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Рақобат қўмитаси “YandexGo UB” МЧЖни таксида йўловчи ташиш хизматлари нархларини пасайтириш бўйича чора кўриш ҳамда платформа нарх алгоритмини қайта кўриб чиқиши бўйича огоҳлантирди.

Киритилди: 10:45 13.12.2024. Ўқилди: 537 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!