Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси такси агрегаторлари хизматлари нархи ва улар фаолиятида инсофсиз рақобат аломатлари бор-йўқлигини ўрганишни бошлади. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Қўмита маълумотларига кўра, сўнгги кунларда йирик агрегаторлар ишидаги «техник носозликлар» фонида рақобатчи хизматларда тиғиз вақтларда йўл ҳақи бир неча баравар ошган. Бу жамоатчиликнинг асосли эътирозларига сабаб бўлган.
Ўрганиш давомида қўмита нархларнинг оширилиши қанчалик асосли экани ва рақобат тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилаётганига эътибор қаратади.
Агрегаторларга йўл ҳақини белгилаш алгоритмларини қайта кўриб чиқиб, нархларнинг кескин ва сунъий оширилишининг олдини олиш тавсия қилинди.
Шунингдек, компаниялар қуйидаги чораларни кўриши керак:
Қўмита агрегаторлар рақобат тўғрисидаги қонунчилик ёки истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш талабларини бузгани аниқланса, текширув ўтказилиши ва қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилишини маълум қилди.