Ҳужум оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, 20 киши яраланди. Бу ҳақда Херсон маъмурияти хабар берди.
Маълум қилинишича, шанба куни эрталаб Россия ҳарбийлари бир соат ичида шаҳарга икки марта зарба берган. Оқибатда Корабелний туманидаги турар жойлар ва ижтимоий инфратузилма объектлари зарар кўрган.
Иккинчи зарба ярадорларга ёрдам бериш учун тез ёрдам ходимлари келган пайтда берилган. Тез ёрдам ҳайдовчиси ҳалок бўлган, тиббиёт ходими эса яраланган.
Жабрланганлар орасида бир ойлик чақалоқ ва 11 ёшли бола ҳам бор.