Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Кая Каллас Россия нефт заводларига қилинаётган ҳужумларни қўллаб-қувватлади

Кая Каллас Россия нефт заводларига қилинаётган ҳужумларни қўллаб-қувватлади

Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас Украинанинг Россиядаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарбаларни давом эттиришини қўллаб-қувватлади.

У бу ҳақда Брюсселда бўлиб ўтган Европа Иттифоқи саммитида маълум қилган.

Калласнинг таъкидлашича, уруш харажатларини молиялаштиришда Россиянинг нефт экспортидан тушадиган даромадлари асосий ўрин тутади. Шу боис у Кремлнинг нефт даромадларини чеклаш урушни тугатишга хизмат қилади, деб ҳисоблайди.

«Россиянинг урушни молиялаштириш учун сарфлаётган маблағлари катта қисми нефт даромадларидан келади. Биз урушни тўхтатиш учун Россияга босим ўтказишимиз керак, Украинани таслим бўлишга мажбурлашимиз эмас. Украинага босим ўтказиш – нотўғри ёндашув», – деди у.

Каллас, шунингдек, Украинанинг Россия нефт заводларига зарбаларини халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан ўзини ҳимоя қилиш чораси деб ҳисоблашини билдирди.

Киритилди: Бугун 02:59. Ўқилди: 1093 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!