Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Эрон Саудия Арабистонига зарбалар беришда ҳусийларга ёрдам бермоқда

Эрон Саудия Арабистонига зарбалар беришда ҳусийларга ёрдам бермоқда

Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда.

Саудия Арабистони разведкаси маълумотларига кўра, Теҳрон ҳусийларга разведка маълумотларини тақдим этмоқда, ракета ва дронларни нишонга йўналтиришга ёрдам бермоқда ҳамда жангчиларни тайёрламоқда.

Июль ойида Эрон Яманга зиёратчилар ва делегатлар олиб кетаётгани айтилган иккита самолёт юборган. Манбаларга кўра, самолётларда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси офицерлари ва қурол-яроғ қисмлари ҳам бўлган.

Саудия Арабистонини қўллаб-қувватловчи кучлар иккинчи рейсни тўхтатишга уриниб, Сана аэропортига зарба берган. Бу эса можаронинг янада кескинлашишига олиб келган.

Киритилди: 17:45 17.10.2026. Ўқилди: 814 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!