Бугун 18 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ҳозир гап тирик қолиш ҳақида кетмоқда...

Ҳозир гап тирик қолиш ҳақида кетмоқда...

Киевликлар Кличкога қарши митинг ўтказди.

Киев шаҳрида бир неча юз нафар фуқаро шаҳар мэри Виталий Кличконинг истеъфосини талаб қилиб, намойишга чиқди. Бу ҳақда DW мухбири хабар берди.

Намойиш Украина пойтахти марказидаги Киев шаҳар давлат маъмурияти биноси олдида бўлиб ўтмоқда. Мухбирнинг маълум қилишича, акция иштирокчиларининг аксарияти ёшлардан иборат.

Намойишчилар пойтахтнинг қиш мавсумига тайёргарлиги ва коммунал сиёсатдан норозилик билдирган. Шунингдек, улар кўпроқ бошпаналар қуриш, коррупция ҳолатларини тергов қилиш ва яшил ҳудудларда қурилиш ишларини тўхтатишни талаб қилган.

Айни вақтда шу жойнинг ўзида Кличко тарафдорлари ҳам қарши намойиш ўтказмоқда.

8 октябрь куни Россия ҳужумлари кучайгани фонида Виталий Кличко шаҳар аҳолисига вақтинча Киевдан чиқиб кетишни таклиф қилган эди. У Россия зарбалари оқибатида сув таъминоти тизими ишдан чиқса, пойтахтда жиддий инқироз юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

«Ҳозир гап тирик қолиш ҳақида кетмоқда», — дея таъкидлаган Кличко.


Киритилди: 20:29 17.10.2026. Ўқилди: 795 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!