Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида террорчилик ва экстремистик гуруҳлар, шунингдек, уларнинг ўқув лагерлари ҳали ҳам сақланиб қолган

Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида террорчилик ва экстремистик гуруҳлар, шунингдек, уларнинг ўқув лагерлари ҳали ҳам сақланиб қолган

Сергей Лавровнинг таъкидлашича, ИШИД террорчилик фаолиятини Россия ва Марказий Осиёга ўтказиш учун Афғонистондан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.

Россия ташқи ишлар вазири бу ҳақда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) минтақавий хавфсизлик бўйича конференциясида баёнот берди. Вазирнинг сўзларига кўра, жангарилар лагерлари Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон билан чегаралар яқинида фаолият юритиб, қочқинлар ва сайёҳлар ниқоби остида бу мамлакатларга кириб боришга уринмоқда.

Лавров шунингдек, гуруҳларнинг Марказий Осиё ва Россияга гиёҳванд моддалар савдосини ташкил этишга уринишларини ҳам таъкидлади. Вазирнинг қўшимча қилишича, Москва Тожикистонга ўз чегараларини мустаҳкамлашга ёрдам беришда давом этмоқда ва минтақадаги барча давлатлар, шунингдек, Толибон билан ҳамкорлик қилмоқда.

Киритилди: 23:24 16.10.2026. Ўқилди: 416 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!