Клаудио Раниэри "Рома" ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақида ижобий фикр билдирди.
Бир неча ҳафта давомида ўзбекистонлик ҳужумчининг пойтахтдан кетиши ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.
Яқинда Венецияга ўтиши ҳақидаги хабарларга қарамай, Шомуродов "Удинезе"га қарши 2:1 ҳисобидаги ғалабада иккинчи таймда майдонга тушди.
Ҳужумчи иккинчи бўлимда "Рома"нинг ўйинни ўз фойдасига ҳал қилишига ҳисса қўшди.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Раниэри шундай деди: "Мен Шомуродовни биламан, у Калярида менинг қўл остимда ўйнаган, бугун у яхши иш кўрсатди ва рақиб чизиғи ортида ҳаракат қилди."
"У қоладими? Агар жамоани кучайтириш имконияти бўлса, мен клуб қарорига амал қиламан, лекин Элдор профессионал, ундан мамнунман."
"У мен яхши муносабатда бўладиган ўйинчилар тоифасидан."