"Агар Киев 2022 йилда Донетцк ва Луганск халқ республикалари ҳудудларидан воз кечишга рози бўлганида, ҳарбий ҳаракатларнинг олдини олиш мумкин бўлар эди". Бу ҳақда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин журналистларга берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Аслида, бизда музокаралар махсус ҳарбий операция бошланиши биланоқ бошланган эди. Дастлаб биз ўша пайтдаги Украина раҳбариятига ДХР ва ЛХРдаги одамлар Украина таркибида қолишни истамасликларини, у ердан чиқиб кетишларини ва шу билан ҳаммаси тугашини айтган эдик," - деди Россия раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, ўшанда "ҳеч қандай ҳарбий ҳаракатлар, ҳеч қандай уруш" бўлмасди, аммо Киев "Йўқ, уруш қиламиз" деган қарорга келди. "Шунга қарамай, музокараларга дарҳол рози бўлишди - бу 2022 йил февраль ойининг охирида содир бўлган эди," - деб таъкидлади Путин.