Россиялик мухолиф сиёсий технолог, журналист ва ёзувчи Станислав Белковскийнинг таъкидлашича, АҚШдаги президентлик сайловларида Трампнинг ғалабаси ва унинг Россия-Украина урушига муносабатидан келиб чиқиб, Путин Украина ва Молдовани назорат остига олиш бўйича "B" режасига ўтиши эҳтимолдан холи эмас.
Ўтган йилги президентлик сайлови Молдовада ҳам вазият мураккаблигини кўрсатди: амалдаги президент Мая Санду ҳокимиятни зўрға сақлаб қолишга муваффақ бўлди.
"Путин икки мамлакатда, эҳтимол шу йил ёки бироз кейинроқ, Россияга моил кучларни ҳокимият тепасига олиб келишга умид қилмоқда. Кўплаб бошқа сиёсатчилардан фарқли ўлароқ, унинг шошилишига ҳожат йўқ. Ва шу билан ҳаммаси тугайди," - деди Станислав Белковский Марк Фейгин билан суҳбат чоғида.