Россия махсус хизматларига яқин бўлган ВЧК-ОГПУ телеграм канали россиялик дипломатларнинг Дамашқдаги вазифаси муваффақиятсизлик билан якунланганини тасдиқлади.
"Россия Суриянинг янги ҳукуматидан ҳарбий базаларни узоқ муддатли ижарага олишда рад жавобини олди," - деб ёзади манба.
Богданов ярим йил олдин "қотил ва террорчилар" деб атаган кишиларга қанчалик хушомад қилмасин, Россия томони Дамашқдан рад жавобини олди.
Бу маълумотни Богдановнинг ўзи ҳам билвосита тасдиқлади ва мураккаб баёнот билан чиқди: "Россиянинг Суриядаги ҳарбий базаларининг келажак тақдири масаласи қўшимча маслаҳатлашувларни талаб қилади ва томонлар уларни давом эттиришга келишиб олдилар".