Озарбайжоннинг «Cалибер» нашри хабарига кўра, 2024 йил 25 декабрда Грознийга яқинлашиб келаётган АЗАЛ авиакомпанияси самолётини отиб ташлашга буйруқ берган Россия хавфсизлик кучлари ҳамда ушбу буйруқни бажарган шахсларнинг исмлари аниқланган. Айни пайтда ушбу маълумотни нашр этмаслик тўғрисида қарор қабул қилинди.
Нашрнинг ёзишича, самолёт аввалроқ Сурияда жойлашган ва воқеадан бир муддат олдин Кавказга етказилган Пантсир С-1 ракета ташувчисидан урилган. Бундан ташқари, самолётга қарши электрон уруш ускуналари ишлатилган, бу эса бошқарув тизимини ўчириб қўйган.
Авиаҳалокат бўйича терговнинг дастлабки хулосалари келаси ҳафта эълон қилиниши кутилмоқда.
Грозний яқинида уриб туширилган АЗАЛ самолёти Қозоғистоннинг Актау шаҳрига қўнмоқчи бўлганида ҳалокатга учради. Бортдаги 67 кишидан 38 нафари ҳалок бўлган.